Европа Иттифоқи Украинага жорий йил март ойидан кечиктирмай маблағ ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда "Zamon.uz" Euractive нашрига таяниб хабар берди.
Бундан аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украинага Иттифоқ бюджетидан маблағ ажратиш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатишнинг муқобил вариантлари тайёрланаётганини маълум қилган эди.
Европа Иттифоқи Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг ветоларини четлаб ўтувчи қарзни ошириш йўллари орқали Украинага 20 миллиард еврогача маблағ ажратиш учун захира режасини тайёрлаётгани ҳақида хабар берди.