1

Тошкентда ўзганинг картасидан қарийб ярим млн сўм ечиб олган шахслар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 12.01.2024, 14:40
Тошкентда ўзганинг картасидан қарийб ярим млн сўм ечиб олган шахслар қўлга олинди

Тошкентда фуқаронинг ҳисоб рақамидан 460 млн сўм ечиб олган шахслар ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бошқармага мурожаат қилиб, картасидан номаълум шахслар томонидан 460 млн сўм ечиб олинганини маълум қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиноий гуруҳ аьзолари ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълумотларга кўра, улар жабрланувчининг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унга тегишли пулларни мобиль иловалар орқали ечиб олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан фирибгарларга  нисбатан Жиноят Қодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда. Шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги  текширилмоқда.

Тошкент ИИББ  фуқаролардан жабр кўрганлар бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг телефон рақамига (71 206 49 44) қўнғироқ қилиб, ариза беришларини сўрамоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1