1

Тошкент аэропортида Ҳиндистондан учиб келган икки фуқаро ёнидан 1,8 млрд сўмлик олмослар топилди

ЖИНОЯТ 13.01.2024, 14:28
Тошкент аэропортида Ҳиндистондан учиб келган икки фуқаро ёнидан 1,8 млрд сўмлик олмослар топилди

Божхоначилар Тошкент халқаро аэропортида 1,8 миллиард сўмлик олмосларни олиб киришга уринган шахсларни тўхтатиб қолди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропортида Деҳлидан учиб келган йўловчининг палтоси чўнтагидан 281 қирот ҳажмдаги олмос қимматбаҳо тошлари топилган.

Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан фош қилинган мазкур ҳолатда йўловчи божхона назоратига тақдим этмаган олмосларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 873 миллион сўмдан ошмоқда.

Ҳиндистондан учиб келган яна бир йўловчининг багажини кўздан кечириш давомида ушбу хорижий фуқаро ҳам 57 дона турли ўлчамдаги олмос тошларини яширинча олиб киришга урингани фош бўлган.

Божхона назоратига тақдим қилинмаган қимматбаҳо тошларнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 942 миллион сўмдан ошмоқда.

Маълумот учун, республика божхоначилари 2023 йилда аниқланган 394 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 32,4 миллиард сўмлик 163 килограмм заргарлик буюмлари, шу жумладан, қимматбаҳо тошларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1