АсосийDunyo

Исроил хавфсизлик кучлари ўлдирилган ҲАМАС етакчисининг опа-сингилларини ҳибсга олди

'Исроил хавфсизлик кучлари ўлдирилган ҲАМАС етакчисининг опа-сингилларини ҳибсга олди'ning rasmi

Исроил хавфсизлик кучлари январь ойи бошида ўлдирилган “Ҳамас” ҳаракати раҳбариятининг аъзоси Солиҳ ал-Арурининг икки опасини ҳибсга олди. 

Маълумотларга кўра, Далал ва Фотима ал-Арурий якшанба куни эрта тонгда босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги рейдлар чоғида ўз уйларида қўлга олинган.

Ўз навбатида, Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканали опа-сингиллардан бирининг ўғлининг исроиллик ҳарбийлар уларнинг уйига бостириб кириб, вайрон қилгани, шунингдек, амакиси Солиҳнинг суратларини мусодара қилгани ҳақидаги кадрларни намойиш қилди.

2017 йилдан бери “Ҳамас” сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган ва ҳаракатнинг иккинчи қўмондони саналган ал-Арурий 2 январь куни Ливан пойтахтидаги шиалар чеккаси Даҳия шаҳрига Исроил дронининг ҳужуми натижасида ҳалок бўлган эди. У ташкилотнинг жангари қаноти асосчиларидан бири бўлган ва унинг Иорданиянинг Ғарбий соҳилидаги бўлинмаларига раҳбарлик қилган. 

Яҳудий Бош вазири Бенямин Нетаняху 2023 йил 7 октабрда “Ҳамас” ва Исроил ўртасидаги можаро авж олишидан олдин ҳам ал-Арурини ўлдириш билан таҳдид қилган эди.

    Бошқа янгиликлар