АсосийDunyo

ҲАМАС етакчиларидан бири Ливанда ўлдирилди

'ҲАМАС етакчиларидан бири Ливанда ўлдирилди'ning rasmi

Кеча, 2 январь куни Ливаннинг Байрут шаҳри жанубида содир бўлган портлаш оқибатида ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбарининг ўринбосари Солиҳ ал-Арурий ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Айтилишича, 57 ёшли ал-Арурий ва унинг икки шериги вафот этган. Портлаш ЦАХАЛ учувчисиз самолётининг ҲАМАС қароргоҳига берган зарбаси оқибатида содир бўлган. 

Ливаннинг “Al Mayadeen” телеканали аниқлик киритишича, Исроил дрони ҲАМАС идорасига учта ракета билан ҳужум қилган. ҲАМАС ал-Арурийнинг ўлимини тасдиқлаган. Ливан армияси портлаш содир бўлган жойга қўшимча кучларни олиб келган.

    Бошқа янгиликлар