1

Наманганда катта миқдордаги рублни Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

ЖИНОЯТ 14.01.2024, 12:27
Наманганда катта миқдордаги рублни Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жуда кўп миқдордаги хорижий валюталарни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Хусусан, Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу шахс пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари олиши керак бўлган.

Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1