АсосийDunyo

Вашингтондаги Озодлик майдонида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўн минглаб одамлар йиғилди(видео)

'Вашингтондаги Озодлик майдонида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўн минглаб одамлар йиғилди(видео)'ning rasmi

АҚШ пойтахти Вашингтонда Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузига қарши оломон намойиши бўлиб ўтди.

Оқ уй яқинидаги Озодлик майдонида ўн минглаб одамлар йиғилди.

Намойиш Американинг Фаластин бўйича мусулмон ишчи гуруҳи ва “Жавоб” коалицияси томонидан уюштирилган.

Митинг иштирокчилари Исроилнинг Ғазога берган зарбалари натижасида ҳалок бўлган АҚШ фуқаролари хотирасига ҳам ҳурмат бажо келтирдилар.

Намойишчилар АҚШ президенти Жо Байдендан Исроилнинг Ғазодаги урушини молиялаштириш ва Фаластин ҳудудларини ишғол қилишни тўхтатишни талаб қилишди.

Шунингдек, митингда Исроилни қилмишлари учун жавобгарликка тортиш талаби янграган.

Митингда дунёга машҳур фаластинлик америкалик моделлар Белла ва Гиги Хадидлар ҳамда машҳур блоггер Алана Ҳадидлар иштирок этишди.

“Мен бу ерда нафақат фаластинлик, балки АҚШ фуқароси сифатида ҳам борман. Ҳукуматимиз бу қирғинга шерик. Анадолу агентлигига Алана Ҳадид, “Фаластинликларнинг қирғинини қўллаб-қувватловчи маъмуриятни қўллаб-қувватламаслигимни айтиш учун келдим” деди.

Ижтимоий тармоқларда намойишчиларни Оқ уйга бостириб киришга урингани акс этган видеолар ҳам тарқалди.

    Бошқа янгиликлар