1

Қорақалпоғистонда “права” олиб бериш учун уч кишидан 2,1 минг доллар талаб қилган аёл ушланди

ЖИНОЯТ 15.01.2024, 13:26
Қорақалпоғистонда “права” олиб бериш учун уч кишидан 2,1 минг доллар талаб қилган аёл ушланди

Қорақалпоғистон Республикасида уч нафар фуқарога ноқонуний йўллар билан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда З.Д. исмли шахс 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фуқаро Ж.К.дан 2,1 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1