Эрон Теҳронга қарама-қарши бўлган “Жайш ал-Адл” жангари гуруҳининг икки қароргоҳига ракета ва учувчисиз учоқлардан ҳужум уюштирди, дея хабар бермоқда "Тасним" давлат ахборот агентлиги.
Ҳужум Покистоннинг Балужистон вилоятидаги “Жайш ал-Адлнинг энг йирик қароргоҳларидан бири жойлашган” ҳудудга қаратилган. Тасним хабарига кўра, иккала штаб ҳам вайрон қилинган. Ҳужумнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Покистоннинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида икки бола ҳалок бўлган, яна уч нафари яраланган, дея хабар беради Associated Press. Покистон бу ҳужумни Теҳрон томонидан "асоссиз қоидабузарлик" деб атади.
"Покистон суверенитетини бузиш мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин", деди Покистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Аввалроқ Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрбил шаҳри яқинидаги Ироқ Курдистони ҳудудига зарбалар берган эди. ИРРХ томонидан таъкидланганидек, зарбалар нишони "жосуслик марказлари" ва "Эронга қарши террорчи гуруҳлар тўпланадиган жойлар" бўлган.






