1

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоналар аниқланди

ЖИНОЯТ 17.01.2024, 14:28
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоналар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “D.N.” МЧЖга қарашли дорихонада сотувчиси Ж.Х.  фуқарога 50 дона “Габапентин” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 250 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 3 хил турдаги 640 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Янгихаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ph.I.” МЧЖга қарашли дорихонда 456 дона “Зардекс” ва 500 дона “Габапентин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1