АсосийDunyo

Германия Украинага ёрдам сабаб зарар кўраётганини тан олди

'Германия Украинага ёрдам сабаб зарар кўраётганини тан олди'ning rasmi

Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Украина томонидан қўллаб-қувватлангани туфайли Германия иқтисодиёти зарар кўраётганини тан олди. Нутқ парламент сайтида эфирга узатилган.

Унга кўра, Германия нафақат Киевга, балки Украинага ёрдам беришда давом этаётган Европа давлатларига ҳам ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатмоқда. "Биз сарфлаган пуллар энди йўқ ва у бизнинг иқтисодиётимизга тушмаслигини тан олиш керак", деди у.

Шунингдек, Германия иқтисодиёти Россия газидан воз кечиши туфайли рақобатбардошлиги пасайган. Мамлакат электр таъминоти Россия ёқилғисига боғлиқ. Россиядан газ олишдан бош тортгандан сўнг, энергия нархи қимматлашди ва устунлик йўқолди, деди Хабек Германия парламентига.

Германия Украинага ёрдам кўрсатувчи давлатлар рўйхатида АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шолс Украинага етти миллиард евродан ортиқ ёрдам кўрсатилишини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, маблағлар ҳам ҳарбий, ҳам молиявий ёрдамга сарфланади.

    Бошқа янгиликлар