АсосийDunyo

Истанбулда қўп қаватли уйни ер ютиб кетди (видео)

'Истанбулда қўп қаватли уйни ер ютиб кетди (видео)'ning rasmi

Истанбулда метро бекати қурилиши туфайли ер қулаши оқибатида турар-жой биноси қулаб тушди, аҳоли эвакуация қилинган.

"Ернинг ўпирилиши содир бўлди, шундан сўнг битта турар-жой биноси қулаб тушди. Аҳоли ўз вақтида эвакуация қилингани туфайли ҳеч ким жабрланмади", - дейди ўт ўчирувчилар.

Хабарларга кўра, қулаш ҳудудда метро бекати қурилиши туфайли содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда баландлиги 3 ва 4 қаватли икки подеъздли бинонинг қулаши акс этган видео тарқалди. Ер ўпирилишида камида битта машина ҳам ер остига тушиб кетганини кўриш мумкин.

Умрания вилоятида М12 янги метро линиясини қуриш ишлари олиб борилмоқда, биринчи станцияларнинг очилиши 2025 йилга мўлжалланган.

    Бошқа янгиликлар