1

Баҳодир Жалолов черногориялик боксчига қарши рингга чиқиши мумкин

СПОРТ 20.01.2024, 22:23
Баҳодир Жалолов черногориялик боксчига қарши рингга чиқиши мумкин

Бу хабар америкалик таниқли журналист Дэн Рафаэль томонидан тарқатилди. Аммо ҳозирча турнир ташкилотчилари бу маълумотни расман тасдиқлашгани йўқ.    

Шу йилнинг 17 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Оқшомнинг асосий жанги супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун кечади. Унда WBC чемпиони Тайсон Фьюри қолган камарлар соҳиби Александр Усикка қарши рингга кўтарилади.

"Kingdom Arena" мезбонлик қилувчи ушбу проф бокс кечасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ҳам ўз жангини ўтказади. Буни Top Rank промоутерлик компанияси расмийлари ҳам тасдиқлашганди.

Маълумотларга кўра, мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз шу куни черногориялик Дилан Прашовичга қарши рингга чиқади. Бу хабар америкалик таниқли журналист Дэн Рафаэль томонидан тарқатилди. Аммо ҳозирча турнир ташкилотчилари бу маълумотни расман тасдиқлашгани йўқ.

Таъкидлаш жоиз, 29 ёшли Прашович профессионал фаолияти давомида 20 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба (14 нокаут) ва 3 мағлубият қайд этган. Фаолиятидаги илк мағлубиятини 2021 йилда биринчи оғир вазнда WBO чемпиони Лоуренс Околидан қабул қилиб олган. Шундан сўнг у Айзек Чемберлен ва Алексей Папинга ҳам имкониятни бой берди. Кейин эса Прашович супероғир вазн тоифасига ўтди ва икки ғалабага эришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1