АсосийSport

Қиличбозлик: Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди

'Қиличбозлик: Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди'ning rasmi

Тошкентда қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг биринчи босқичи якунланди.  

Жамоавий дастурда баҳс олиб борган қизларимиз бугун бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ҳамюртларимиз ярим финалда туркиялик тенгқурларига 36:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса қозоғистонлик рақибаларини 45:20 ҳисобида доғда қолдирдилар.

1-ўрин — Болгария

2-ўрин —  Туркия

3-ўрин —  Ўзбекистон

    Бошқа янгиликлар