Айни вақтда Португалияда дзюдо бўйича Гран-при турнирининг финал баҳслари ўтказилмоқда.
-60 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Дилшод Баратов финалда Панамерика чемпионати совриндори бразилиялик Мишел Августо билан кураш олиб борди. Якунда ҳамюртимиз ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
-52 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Диёра Келдиёрава финалда Европа чемпионати совриндори венгриялик Рика Пупп рақиблик қилди.
Якунда Диёра Келдиёрава рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медални қўлга киритди.
27.01.2024 14:46