Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп ойлик олаётгани маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 28.01.2024, 14:54
Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп ойлик олаётгани маълум қилинди

Мамлакатда 2023 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 4 миллион 551 минг сўмни ташкил этиб, 2022 йилдагига нисбатан 17,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Ўтган йилнинг январь–декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Навоий, Тошкент, Андижон ҳамда Бухоро вилоятларида қайд этилди.

Йил давомида ўртача иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Фарғона (19,1 фоиз), Жиззах (18,1 фоиз), Хоразм (18 фоиз), Самарқанд (17,8 фоиз) ҳамда Тошкент шаҳрида (18,7 фоиз)  кузатилди.

2023 йилда ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи молия ва суғурта соҳасига тўғри келиб, 13 миллион 323 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 10 миллион 602 минг сўм, ташиш ва сақлаш соҳаси 6 миллион 937 минг сўм, саноат соҳаси 5 миллион 622 минг сўм билан ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични қайд этган.

Доимгидек таълим (3 миллион 123 минг сўм) ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 миллион сўм) соҳаларидаги ўртачи иш ҳақи миқдори бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналардан ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1