АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Кореянинг ғарбий соҳиллари яқинида сувга қулаб тушди ва учувчи улоқтириб юборилди, деб хабар бермоқда Yonhap манбаларига таяниб.
"Қирувчи сувга тушиб кетди, қутқарилган учувчи хавфсиз", - деди агентликка хабардор манба.
Қайд этилишича, қирувчи Гунсан шаҳри яқинидаги сувга тахминан 8:40да қулаган.
Шаҳарда F-16 самолётларини бошқарадиган Кунсан ҳаво кучлари базаси жойлашган.






