Президентнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида "Ўзэнергоинжиниринг" АЖ ва Хитойнинг электр энергетикасида режалаштириш ва инжиниринг институти (EPPEI) режалаштириш, инжиниринг ва маслаҳатлашувлар соҳасида биргаликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.
Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
"Ўзэнергоинжиниринг" АЖ ҳамда Energy China International дастлабки инвестиция қиймати 30 млн. АҚШ долларига тенг бўлган Ўзбекистон электр энергетикаси ва янги технологиялар соҳасида халқаро таълим муассасасини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди.
Ушбу таълим муассасаси электр энергетикасининг мураккаб вазифаларини еча олиш ва Ўзбекистон электр энергетикасига янги технологияларни жорий қилиш қобилиятига эга бўлган халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлайди. Бунинг учун таълим муассасасига халқаро миқёсдаги профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш, таълим муассасасини замонавий, зарур техникалар билан жиҳозлаш, шунингдек халқаро аккредитация олиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон электр энергетикаси соҳасини қайта қуриш бўйича улкан режаларни амалга оширишда EPPEI тажрибаси ва ваколати катта аҳамиятга эга. EPPEI иштирокида қўшма корхона ташкил қилиш Ўзбекистонга Хитойнинг электр энергетикаси соҳасидаги илғор тажрибаси ва технологияларига кенг йўл очади. Бу мамлакатнинг электр энергетикасини ривожлантириш суръатларини жадаллаштиришга, унинг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга, шу жумладан, мамлакат электр энергетикаси тизимига қайта тикланувчи энергия манбалари йирик қувватларини жорий қилинишига кўмаклашади. Қўшма корхона икки мамлакат етакчи институтлари тажрибаси ва ваколатларини бирлаштиради.
“Ўзэнергоинжиниринг" АЖ ва Energy China International ўртасидаги келишув Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришдаги муҳим қадам бўлади. У замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлайдиган, Ўзбекистон электр энергетикаси ривожига ҳисса қўша оладиган замонавий таълим муассасасини ташкил этишга кўмаклашади.