Россияда Ростов вилоятида яшовчи 72 ёшли нафақахўр Евгения Майборода Россия армияси ҳақида "сохта хабарлар" тарқатишда айбдор деб топилди.
Унга ижтимоий тармоқдаги иккита пости учун жиноий иш очилган. Улардан бирида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони ҳақида сўз борган.
Евгения Майборода ўз айбини тан олган, лекин у сиёсий нафрат туфайли эмаслигини таъкидлаган. У ўз муносабатини акаси снарядлар вайрон қилган бино остида қолгани билан изоҳлаган.