АсосийDunyo

Қозоғистонда 12 баллик зилзила бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди

'Қозоғистонда 12 баллик зилзила бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Республикаси Алмата шаҳрида яқин кунларда 12 баллик зилзила содир бўлиши кутилаётгани бўйича хабарлар тарқалди.

ФВВ тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Унга кўра, зилзиланинг вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.

"Шу сабабли ФВВ фуқаролардан ушбу маълумотга асосланиб, хавотирга тушмасликларини сўраб қолади. 

Шунингдек, ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижасига кўра ерда аномал зилзилани вужудга келтирувчи ўзгаришлар йўқлиги маълум қилинади", дейилади ФВВ хабарида.

    Бошқа янгиликлар