Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди

СИЁСАТ 06.02.2024, 11:53
Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди

 Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Қодиров иштирокида ички ишлар органлари фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбир жараёнида ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан Ашрапов Рамазон Ахматхўжаевич Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганлиги эълон қилинди.

Шунингдек, мажлисда тергов ва эксперт-криминалистика соҳасига оид фаолиятни танқидий кўриб чиқиш, терговчи ва экспертларнинг малакасини ошириш, янги тузилган Криминология тадқиқот институти билан ҳамкорликда тизимни инновацион ва илмий ёндашувлар асосида янада такомиллаштириш, ахборот алмашинуви ва қарорлар қабул қилиш бўйича замонавий ҳуқуқий ва илмий ишланмаларни амалга кенг жорий этиш, соҳада ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1