АсосийSiyosat
2923

Абдулла Арипов Қозоғистоннинг янги Бош вазирини табриклади

'Абдулла Арипов Қозоғистоннинг янги Бош вазирини табриклади'ning rasmi

Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқлагани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматларимиз олдига Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қозоғистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Аманат” сиёсий партияси номидан Олжас Бектенов номзоди Қозоғистон Бош вазири лавозимига таклиф қилинган эди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар