АсосийJamiyat

“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

'“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 февраль  куни соат 00:50 дан А-373 Халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Қамчиқ" довонини қайта очилиши бўйича ФВВ Ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади.

    Бошқа янгиликлар