1

“Тошшаҳартрансхизмат” бошқаруви раиси қамоққа олинди

ЖИНОЯТ 08.02.2024, 17:44
“Тошшаҳартрансхизмат” бошқаруви раиси қамоққа олинди

Анвар Жураев ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 7 февралдаги ажрими билан Бош прокурори ўринбосарининг Анвар Жўраевни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, унга нисбатан “қамоққа” олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1