КХДР Жанубий Корея билан келишувларни бекор қилмоқчи

ДУНЁ 08.02.2024, 20:20
КХДР Жанубий Корея билан келишувларни бекор қилмоқчи

Шимолий Корея Олий халқ ассамблеяси Жанубий Корея билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича имзоланган барча келишувларни бекор қилиш учун овоз берди. Бу ҳақида Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги маълум қилди, дея хабар қилмоқда Zamon.uz. 

Бекор қилиниши назарда тутилган келишувлар орасида Сеул билан иқтисодий алоқаларни тартибга солувчи қонунлар, жумладан, Кымгансан тоғи туризм лойиҳаси фаолияти тўғрисидаги махсус қонун ҳам мавжуд.

Шарқий чегарадан шимолда жойлашган гўзал тоққа саёҳатлар 2000 йилларнинг бошларида икки Корея ўртасидаги ҳамкорлик даврида бошланган иқтисодий ҳамкорликнинг рамзи бўлиб, 2 миллионга яқин жанубий кореяликларни жалб қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1