Осиё кубоги-2023. Қатар Иорданияни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

СПОРТ 10.02.2024, 22:35
Осиё кубоги-2023. Қатар Иорданияни мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

Осиё кубоги-2023 финалида мезбон ва амалдаги чемпион Қатар турнир кашфиётига айланган Иорданияга қарши майдонга тушди.

"Лусаил" стадионида турнир финалларидаги мухлислар ташрифи рекорди – 86 492 томошабин қаршисида ўтган ҳал қилувчи баҳсда хитойлик ҳакам томонидан белгиланган учта пенальти бош соврин тақдирини ҳал қилди.

Финал билан бирга турнир қаҳрамонига айланган Акром Афиф 22, 73 ва 90+5-дақиқада пеналтилардан уч марта фойдаланиб, Қатарга турнирдаги кетма-кет иккинчи чемпионликни келтирди – 3:1.

Шу билан бирга Афиф ҳет-триги эвазига тўпурарлар рўйхатида Айманни (6та гол) ортда қолдириб, 8та гол билан мусобақанинг энг яхши голеадорига айланди.
Қайд этиш жоиз, Қатар бу турнирда фақатгина Ўзбекистон миллий жамоасини чоракфинал ўйинида мағлуб эта олмади ва пеналтилар сериясидаги ғалаба эвазига яримфиналга чиққанди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1