Халқаро футболда кўк карточка ишлатилмайдиган бўлди

СПОРТ 11.02.2024, 16:18
Халқаро футболда кўк карточка ишлатилмайдиган бўлди

Аввалроқ, футболда кўк карточкалар пайдо бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу карточка атайин қоидабузарлик қилган ёки ҳакам билан кўп тортишган ўйинчига кўрсатилади ва футболчи 10 дақиқага майдондан четлатилиши айтилганди.

Бироқ Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) жамоатчилик, жумладан, жамоа мураббийлари футболда кўк карточкани қўллаш ислоҳотига салбий муносабат билдиргани учун яқин орада ундан фойдаланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда “Daily Star” нашри хабар берди.

Хабарга кўра, IFAB футболда кўк карточкаларни жорий этиш режаси тафсилотларини кеча, 9 февраль куни эълон қилиши керак эди, бироқ бу ташаббус бўйича кейинги муҳокамалар жараённи тўхтатишига сабаб бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1