Марказий Осиё давлатлари кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилишни кучайтиради

ЖАМИЯТ 12.02.2024, 17:03
Марказий Осиё давлатлари кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилишни кучайтиради

11 февраль куни "Silk Road Samarkand" конгресс залида "Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида"ги Конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида "Табиат чегара билмайди: кўчиб юрувчи турлар ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик қилиш" мавзусида юқори даражадаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Кўчиб юрувчи турлар тўғрисидаги конвенция (CMS) ижрочи котиби Эми Френкел, БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен, Сувли-ботқоқли ерлар бўйича Рамсар конвенциясининг Бош котиби доктор Мусонда Мумба, Марказий Осиё давлатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сектори раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

"Кейинги беш кун ичида биз миграция турлари билан боғлиқ қатор масалаларни, жумладан, иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларини муҳокама қиламиз. Мақсадимиз – экотизимлар ва соғлом сайёрани сақлашда муҳим роль ўйнайдиган кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича ечим топиш ва самарали режалар ишлаб чиқиш", — деди Азиз Абдуҳакимов.

«Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорлик» биринчи сессияси доирасида Марказий Осиё давлатлари вазирлари ўртасида кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорлик бўйича мулоқот бўлиб ўтди. Иккинчи сессияда халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Марказий Осиёдаги кўп томонлама муносабатлар ва ҳамкорлик масалалари бўйича мулоқоти ўтказилди. Учинчи сессияда эса давлат сектори раҳбарлари кўчиб юрувчи турларни сақлаш соҳасида халқаро ва трансчегаравий ҳамкорлик бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Учрашув давомида Марказий Осиё давлатлари вазирлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ўртасида миграция турлари ва трансчегаравий йўлакларни ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларга қаратилган қатор келишувлар имзоланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1