1

Энди Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида халқаро автомобиль ташувлари рухсатномасиз амалга оширилади

ИҚТИСОДИЁТ 13.02.2024, 08:41
Энди Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида халқаро автомобиль ташувлари рухсатномасиз амалга оширилади

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида икки томонлама халқаро автомобиль ташувларини рухсатномасиз амалга оширишга келишиб олинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил 23 июнда имзоланган Ўзбекистон Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида 2002 йил 3 апрелда имзоланган йўловчилар ҳамда юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги Битимга ва уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Баённомага ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённома 2024 йил 8 февралдан эътиборан кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида икки томонлама халқаро автомобиль ташувларини рухсатномасиз амалга ошириш ҳисобланади.

Ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши автоташувчилар учун ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтиради ва янада қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1