Оксана Чусовитина тўққизинчи Олимпиадаси сари ҳаракатни бошлади

СПОРТ 13.02.2024, 13:26
Оксана Чусовитина тўққизинчи Олимпиадаси сари ҳаракатни бошлади

15-18-феврал кунлари Миср пойтахти cпорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичига мезбонлик қилади.

Бугун ушбу мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз Қоҳирага йўл олди. 

Қайд этиш жоиз, 20 апрелга қадар давом этадиган 4 босқич якунига кўра, ўз йўналишларида тенгсиз бўлган 2 нафардан атлет Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади. Шу тариқа, унда Оксана Чусовитина ўзининг тўққизинчи Олимпиадасига лицензия олиш учун кураш олиб боради. 

Терма жамоамиз қуйидаги таркибда Мисрга жўнаб кетди:

Эркаклар:

Расулжон Абдураҳимов

Абдулазиз Мирвалиев

Ҳумоюн Исломов

Аёллар:

Оксана Чусовитина

Дилдора Арипова

Одинахон Робижонова

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1