АсосийDunyo

Европа ўзининг ядро қуроли ҳақида ўйлаши керак

'Европа ўзининг ядро қуроли ҳақида ўйлаши керак'ning rasmi

Европа ўзининг ядро қуролини яратиш ҳақида ўйлаши керак, чунки Доналд Трампнинг сўнгги баёнотлари АҚШнинг ядровий ҳимоясига таянишга арзимаслигини кўрсатди.

Бу ҳақда Европарламент спикери ўринбосари, Германия социал-демократларидан бўлажак Европа сайловларида етакчи номзод Катарина Барли маълум қилди.

Украина масаласида унинг айтишича, агар Қўшма Штатлар ўзининг асосий қурол етказиб берувчиси бўлишни тўхтатса, "Европа бу масъулиятни ўз зиммасига олиши керак".

“Агар Путин Польша ва Литванинг ҳудудий яхлитлигини очиқчасига шубҳа остига қўйса, бу биз қанчалик ҳушёр бўлишимиз кераклигини кўрсатади”, деди Барлей ва Путиннинг таҳдидларини жиддий қабул қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп яқинда НАТО мамлакатлари мудофаа харажатларини кўпайтирмаса, уларни ҳимоя қилмаслигини аниқ айтган эди.

Шу билан бирга, унинг қайта сайланиш имконияти ҳам ортиб бормоқда. Амалдаги президент Жо Байденни қўллаб-қувватлаш сўнгги уч ой ичида сезиларли даражада заифлашган, бир қатор сайлов округларидаги сайловчилар ундан юз ўгирганлар.

    Бошқа янгиликлар