Исроил армияси Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари чоғида яна икки журналистни ўлдирди.
Ғазо ҳукумати матбуот бюроси томонидан эълон қилинган ёзма баёнотда, журналистлар Эла Ҳасан ал-Ҳимс ва Энгҳам Аҳмед Адваннинг Ғазо секторидаги Рафаҳ ва Жабалия шаҳарларига Исроил қўшинлари томонидан уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлгани билдирилди.
Бу билан 7 октябрдан бери Ғазода Исроил томонидан ўлдирилган журналистлар сони 126 нафарга етди.
Медиа бюросининг аввалги баёнотида Исроил “фаластинликларнинг овозини ўчириш, фактларни яшириш, минтақа ва халқаро жамоатчиликка хабар ва маълумотлар етиб боришига йўл қўймаслик учун” Ғазода журналистларни атайлаб ўлдираётгани таъкидланган.
2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида 28340 нафар фаластинлик, жумладан, камида 12 минг бола ва 8190 нафар аёл ҳалок бўлди, 67984 нафар фаластинлик яраланди.






