АсосийДУНË

Туркиядаги зилзиладан сўнг Адияман аҳолиси қандай аҳволда?

Аввал хабар берганимиздек,  Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар...

Аввал хабар берганимиздек,  Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Шимолий Кипр давлатларида фаолият юритувчи ОАВ вакиллари учун Туркияга ташкил этилган медиа турнинг иккинчи манзили Адияман вилояти бўлди. Унда darakchi.uz мухбири ҳам ишитирок этди.

10 февраль куни ОАВ вакиллари Адияман вилояти ҳокими Осман Варал билан учрашишди. Тақдимот тарзида ташкил этилган мазкур мулоқотда зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда уй-жойларни тиклаш, мактаблар, спорт майдончалари ва давлат идоралари биноларини реконструкция қилиш, аҳолига кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Зилзиладан кейин уйсиз қолганлар учун тезкорлик билан 33724 та контейнер  ўрнатилган 58та масканлар ташкил қилинди. Ҳозирда ушбу масканларда 120 мингга яқин киши яшамоқда.

Вилоятда айни пайтда 44352 та кўп қаватли уй ва коттежлар қурилмоқда. Битган уйлар қуръа ташлаш орқали ўз соҳибларига топшириляпти.  

 Сўнг журналистлар Адияман марказидан 37 километр узоқликда жойлашган Оқпинар қишлоғида зилзиладан жабр кўрган аҳоли вакиллари учун қурилган, кўчиб ўтишга тайёр қилиб қўйилган, барча қулайликларга эга хонадонларни кўздан кечирди. Ихчам уйлар 125 метр квадрат метрдан иборат бўлиб, барча шароитлар яратилган. Аввало оилаларни бошпана билан таъминлаш асосий вазифа сифатида белгиланган, келгусида бу ерда мактаб, боғча, поликлиника ва савдо объектлари қурилиши белгиланган.

Таъкидланишича, зилзиладан жабр кўрган, бошпанасидан айрилган, бироқ ўзи уй тиклашни истаган оилаларга икки йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга кредит ажратилади. Муҳими, бу маблағ мутлақ фоизсиз.

— Исмим Шабнам. Лицей битирувчисиман. Зилзила манзараси ҳали ҳануз кўз олдимда. Яқинларимни, энг яқин дўстларимни йўқотдим. Бироқ вақт ўтяпти. Яшашга мажбурмиз. TOKI томонидан барпо этилган хонадонлардан бири бизга тақдим этилди. Айни пайтда дадам билан шу уйни кўришга келдик, — дейди янги уй соҳибаларидан бири.

Тошкент - Қаҳраманмараш - Адияман - Малатя - Тошкент

    Бошқа янгиликлар