Россиянинг Самарқандда Бош консуллиги очилади. Бу ҳақдаги Россия ҳукуматининг тегишли буйруғи ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.
“Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Самарқанд шаҳридаги Бош консуллиги ходимларининг штат сонини Россия Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий муассасалари ходимларининг белгиланган сони доирасида белгиласин ва унинг штат жадвалини тасдиқласин”, — дейилади хабарда.
Ҳужжатни Россия ҳукумати бош вазири Михаил Мишустин имзолаган.