АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев ФИФА Президенти Жанни Инфантинони қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) Президенти Жанни Инфантинони қабул қилди.

'Шавкат Мирзиёев ФИФА Президенти Жанни Инфантинони қабул қилди'ning rasmi

Учрашув аввалида Жанни Инфантино Ўзбекистоннинг футболда эришган ютуқлари ҳамда мамлакатда спортни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар натижаларини юқори баҳолади.

Мулоқотда асосий эътибор Ўзбекистон ва Озарбайжонда 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласига қаратилди.

Томонлар ФИФА билан футболни оммалаштириш, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу спорт турига қизиқишни янада оширишга қаратилган қўшма дастурлар самарали йўлга қўйилганини қайд этди.

Шунингдек, футболни ташкил этиш ва бошқариш тизимини трансформация қилиш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар, спорт шифокорлари ҳамда техник мутахассисларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Учрашувда Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик турнирлари ва тадбирларини ўтказиш, шунингдек, Тошкент шаҳрида федерациянинг минтақавий ваколатхонасини очиш жараёнини жадаллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев ФИФА Президенти Жанни Инфантинони қабул қилди - Darakchi.uz