АсосийСИËСАТ

Ўзбекистонда техник коллежлар учун халқаро дастурлар барча техникумларга жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев касбий таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, “Ҳунар — ҳунардан ризқинг унари”, деган мақолни келтирди.

'Ўзбекистонда техник коллежлар учун халқаро дастурлар барча техникумларга жорий этилади'ning rasmi

Қайд этилишича, сўнгги икки йилда 104 та техникумга Германия, Буюк Британия, Швейцария ва Хитойнинг халқаро дастурлари олиб кирилган.

25 мингта корхона билан ҳамкорлик натижасида 100 минг нафардан зиёд ёш ўқиш билан бирга даромад топиш имкониятига эга бўлган.

Жорий йилдан дуал таълимда касб ўрганаётган ёшларга 1,3 млн сўмгача стипендия тўланмоқда. Шунингдек, бу йил 9-синфни тамомлаган 220 минг нафар ўқувчи техникумларга жалб қилинган.

Халқаро дастурлар босқичма-босқич барча техникумларга жорий этилади. Бунинг учун усталарни тайёрлаш ва рағбатлантириш тизими ҳам кучайтирилади.

Келаси йилдан халқаро касб сертификатига эга усталарга 50 фоиз устама тўланади. Сертификат олиш харажатлари эса тўлиқ қоплаб берилади.

Шунингдек, ҳар йили 500 нафар техникум устаси Германия, Швейцария, Туркия ва Хитой каби давлатларда стажировка ўтайди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда техник коллежлар учун халқаро дастурлар барча техникумларга жорий этилади - Darakchi.uz