Аввал хабар берганимиздек, Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Шимолий Кипр давлатларида фаолият юритувчи ОАВ вакиллари учун Туркияга ташкил этилган медиа турнинг учинчи манзили Малатя ҳудуди бўлди.



Дастлаб шаҳармарказидаги "Малатя 100 йиллик халқ кутубхонаси"да шаҳар губернатори Эрсин Язичи журналистлар билан ушрашди. У марузасини тақдимот шаклида ўтказди. Ортда қолган бир йил давомида амалга оширилган бир қатор ишлар, уй-жойларни тиклаш, мактаблар, спорт майдончалари ва ишхоналарни реконструкция қилиш, аҳолига кўрсатилаётган ёрдамлар ҳақида батафсил маълумот берди.



Шундан сўнг журналистлар Малатянинг Гелинжектепа манзилида бўлишди. Зилзиладан вайронага айланган бинолар ва уйлар ўрнига янгилари барпо этилибди. Аҳоли учун қурилган вақтинчалик контейнерлар билан танишишди. Оддий одамларнинг яшаш тарзини кўришди, болажонлар билан дилдан суҳбатлашди.






Покиза Идрисхон,
Тошкент-Туркия-Тошкент





