1

Ўзбекистонда илк бор эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

СПОРТ 15.02.2024, 19:05
Ўзбекистонда илк бор эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади

3 йилдирки Ўзбекистон энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, заминимиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади.

23-25 август кунлари Самарқандда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Баҳслар Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ташкил этиладиган мусобақада атлетлар ноолимпия масофаларида беллашишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1