Бугун, 16 февраль куни Россия расмийлари сиёсатчи Алексей Навалнийнинг ўлими ҳақида маълум қилди. Сиёсатчининг ўлими ҳақидаги хабарга сиёсатчилар, журналистлар ва жамоат арбоблари ўз муносабатини билдирди.
Латвия президенти Эдгарс Ринкевич россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг Россия қамоқхонасида ўлими ҳақидаги маълумотга изоҳ берган биринчи етакчи бўлди.
"У шунчаки Кремл томонидан шафқасизларча ўлдирилган", деб ёзади Ринкевич. "Бу ҳақиқат ва Россиянинг ҳозирги режимининг асл моҳиятини ҳамма билиши керак."
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам Навалнийнинг ўлимига изоҳ берди:
"Ҳозиргина Алексей Навалний Россия қамоқхонасида вафот этгани маълум бўлди. У ҳам худди шу маҳлуқ туфайли қийноққа солинган минглаб одамлар каби Путин томонидан ўлдирилган. Путин ўз позициясини сақлаб турса, кимнинг ўлишининг аҳамияти йўқ. Путин қилган иши учун жавоб бериши керак ".
НАТО бош котиби Столтенберг Алексей Навалнийнинг ўлими билан боғлиқ барча фактлар аниқланиши ва “Россия жиддий саволларга жавоб бериши кераклигини” айтди, деб ёзади Медуза.
Европа Кенгаши президенти Чарлз Мишелнинг айтишича, Европа Иттифоқи Навалнийнинг фожиали ўлими учун фақат Россия режимини жавобгар деб ҳисоблайди.
"Алексей Навалний эркинлик ва демократия қадриятлари учун курашди. У ўз идеаллари йўлида ўзини қурбон қилди”, деди у.
Британия Бош вазири Риши Сунак Навалнийнинг ўлими муносабати билан:
"Бу даҳшатли хабар. Алексей Навалний Россия демократиясининг ҳимоячиси сифатида бутун умри давомида ақл бовар қилмайдиган жасорат кўрсатди", деди






