1

"E-ijara"да янги имконият яратилди

ИҚТИСОДИЁТ 19.02.2024, 12:09
"E-ijara"да янги имконият яратилди

Ижара тўловини товар айланмасидан ҳисоблайдиган солиқ тўловчилар учун "E-ijara" да янги имконият яратилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, солиқ тўловчилар билан ўтказилаётган учрашувларда, шунингдек маҳаллабай ўрганишлар жараёнида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб "E-ijara" интерактив хизматига янги функция қўшилди.

Эндиликда товар айланмасидан ижара ҳақи ҳисобланиши бўйича тузилган кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳам "E-ijara"  дастури орқали ҳисобга қўйиш мумкин.

Бунинг учун ижарага берувчи шахс ижара шартномасини ҳисобга қўйиш жараёнида “Товар айланмадан ижара тўлови” тугмасига белги қўйиши ҳамда товар айланмасидан тўланадиган ижара тўлови ставкасини кўрсатиши лозим.

Агар ижара тўлови белгиланган минимал ставкадан паст бўлса, ижарага беришдан олинган даромад учун солиқ ойлик ижара тўловининг минимал ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Ижарага олувчи томонидан шартнома тасдиқлангач у солиқ органларида ҳисобга қўйилади. Ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада ижара тўлови товар айланмасидан ҳисобланиши тўғрисидаги маълумот ҳамда ижара тўлови ставкаси акс этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1