1

Рамазонгача гаровга олинганлар қайтарилмаса, Исроил Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини кенгайтиради — мудофаа вазири

ДУНЁ 20.02.2024, 09:00
Рамазонгача гаровга олинганлар қайтарилмаса, Исроил Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини кенгайтиради — мудофаа вазири

Исроил мудофаа вазири Бенни Гантз, агар Хамас томонидан гаровга олинганлар Рамазон ойи бошланишидан олдин қайтарилмаса, Исроил кучлари Рафаҳдаги ҳарбий амалиётларини кенгайтиради, дея хабар бермоқда CNN.

“Дунё билиши керак ва ХАМАС етакчилари ҳам билиши керак, агар гаровга олинганлар Рамазонгача уйда бўлмаса, Рафаҳ ҳудудида жанглар давом этади. Биз буни мувофиқлаштирилган тарзда амалга оширамиз, тинч аҳоли қурбонларини минималлаштириш учун америкалик ва мисрлик ҳамкорларимиз билан мулоқотда тинч аҳолини эвакуация қилишга ёрдам берамиз.

Нарх жуда оғир деганларга мен буни жуда аниқ айтаман: ХАМАСнинг танлови бор – улар таслим бўлиши, гаровга олинганларни озод қилиши, Ғазон фуқаролари эса муқаддас Рамазон байрамини нишонлашлари мумкин”, — деди у.

Мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи 10 ёки 11 мартда бошланиши кутилмоқда.

Исроил 7 октябрь воқеаларидан кейин ХАМАСни йўқ қилиш учун Рафаҳдаги қуруқликдаги операцияларини кенгайтиришни режалаштираётганини айтди. Аммо у ердаги 1,5 миллионга яқин фаластинликнинг борадиган жойи қолмайди, деган хавотир кучаймоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1