1

"Док-1 макс иши" жабрланувчиларига маънавий зарар ундириб берилади

ЖИНОЯТ 26.02.2024, 16:51
"Док-1 макс иши" жабрланувчиларига маънавий зарар ундириб берилади

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судланувчилар 6 нафар судланувчи ҳисобидан солидар тартибда «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларидан заҳарланиб, вафот этган 68 нафар марҳум ва 4 нафар соғлиғи ўта оғир аҳволдаги боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 млрд сўмдан товон пули ундириш ҳақида ҳукм чиқарди.

Шунингдек, соғлиғининг аҳволи қониқарли бўлган 4 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан ҳамда соғлиғи яхшиланган 8 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 200 млн сўмдан маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1