АсосийSport
5596

Криштиану Роналду 2 та ўйиндан маҳрум қилинди

'Криштиану Роналду 2 та ўйиндан маҳрум қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, Саудия Арабистони Роналдунинг одобсиз ҳаракати юзасидан тергов бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Zamon.uz`нинг маълум қилишича, Саудия Арабистони Про Лигаси тартиб-интизом қўмитаси “Ал Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни чемпионатнинг иккита ўйинига дисквалификация қилишни, шунингдек, ҳужумчи маълум миқдорда жарима ҳам тўлашини белгилади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Про-лигасининг 21-туридан ўрин олган "Аш Шабаб" билан ўйинда (3:2) Роналду "Месси!" деб ҳайқирган рақиб мухлисларига ноўрин ишора қилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар