1

Бир ойда 4 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланилди

ИҚТИСОДИЁТ 04.03.2024, 09:39
Бир ойда 4 трлн сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланилди

2024 йилнинг январь ойида 87 673 та ташкилот умумий қиймати 4 трлн сўмга яқин миқдордаги солиқ имтиёзларидан фойдаланилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шу билан бирга:

▫️1 512  та корхона молиявий хизматлар бўйича 1,5 трлн сўмлик ҚҚСсиз операциялар амалга оширган;

▫️2 787 та корхона 2,3 трлн сўм миқдорида ҚҚС "нол" ставкасини қўллаган.

Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:

▫️ҚҚС – 1,3 трлн сўм;

▫️ер солиғи – 1,6 трлн сўм;

▫️мол-мулк солиғи – 750,9 млрд сўм;

▫️ижтимоий солиқ – 173,1 млрд сўм;

▫️ЖШОДС – 64,3 млрд сўм;

▫️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,8 млрд сўм.

▫️АОС – 8,4 млрд сўмни ташкил этди.

Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва нол ставка ҳисоби алоҳида юритилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1