АсосийЖамият

Андижон ҳокимининг ўлими билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум бўлди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Б.Ҳайдаровнинг вафоти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда....

'Андижон ҳокимининг ўлими билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум бўлди'ning rasmi

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Б.Ҳайдаровнинг вафоти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.  

Адвокат Абдумалик Абдуллаев ўзининг телеграм каналида ССВга қарашли Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг адвокат сўровига берган жавобини эълон қилди.

Суд тиббий экспертизаси ундаги касалликлар унинг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазони ўташига монеълик қилиши ҳақида хулоса берганлиги кўрсатилган.

ЖКнинг 75-моддасида “Ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс, шунингдек жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим.” дейилган.

"Бироқ, биринчи, апелляция, тафтиш инстанциялари судларининг 7 нафар судьялари жазодан озод қилиш ҳақидаги тақдимномани маъқулламаганлар. Ваҳоланки, бунга қонуний асос бор эди.

Яқинлари, агар у озод қилинса, даволатиш чораларини кўриш ҳаракатида эдилар. Бироқ, судьяларнинг бундай ёндашуви уларни бу имкониятдан маҳрум қилди", - деб таъкидлайди Абдумалик Абдуллаев.

Блогер Расул Кушербаев экспертиза илмий-амалий марказининг адвокат сўровига қуйидагича муносабат билдирдирди. 

"Ёзишларича, суд тиббий экспертизаси аввалданоқ марҳум собиқ Андижон шаҳар ҳокими Б. Хайдаровдаги касалликлар унинг, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазони ўташига монеълик қилиши ҳақида хулоса берган (https://t.me/Advokat_Abdullayev/1184?single). Оддий айтганда Бахром Хайдаровнинг соғлиги қамоқда жазо ўташига йўл қўймаган.

Бироқ, буни билиб туриб ҳам биринчи, апелляция, тафтиш инстанциялари судларининг 7 нафар судьялари жазодан озод қилиш ҳақидаги тақдимномани маъқулламаганлар. Ваҳоланки, ЖКнинг 75-моддасида “Ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс, шунингдек жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим.” дейилган.

Марҳумнинг яқинлари агар у озод қилинса, даволатиш чораларини кўриш ҳаракатида бўлишган. Бироқ, судьялар бу имкониятдан маҳрум қилишган.

️Аслида гап кимнинг қайси лавозимда жиноят қилганида эмас, шунчаки ҳар бир шахснинг аввало инсон эканлиги ва соғлиги, ҳаёти билан боғлиқ масалаларда унга максимал яшаш имкониятини яратиб беришда. Марҳумнинг ўрнида бошқа инсон бўлганда ҳам биз шу фикрни айтган бўлардик. Зеро, Жиноят кодексида ҳам инсонпарварлик принципига алоҳида тўхталинган.  

Истагимиз прокуратура ва суд идоралари ана ўша инсонпарварлик принципини амалда қўллашса, вақти келиб уларнинг ўзларига ҳам ҳудди шу принцип қўлланади. Бўлмасам акси", дейди блогер.

 

    Бошқа янгиликлар