АсосийЖАМИЯТ

“Умму Муҳаммад” тахаллусидаги шахсга оид огоҳлантириш берилди

Расмий идора Telegram’да “Умму Муҳаммад” тахаллуси остида фаолият юритаётган шахс ҳақида огоҳлантириш берди.

'“Умму Муҳаммад” тахаллусидаги шахсга оид огоҳлантириш берилди'ning rasmi

Идора тарқатган маълумотда фуқаролар диний таълим ниқоби остида аёлларни хориждаги экстремистик ва террористик ташкилотлар сафига жалб қилишга қаратилган чақириқлардан эҳтиёт бўлишга чақирилган.

Баёнотда “Умму Муҳаммад” тахаллусида фаолият юритаётган Меърожихон Абобақирова номи тилга олинган.

Фуқароларга ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган шубҳали диний мазмундаги чақириқларга ишонмаслик ва уларнинг таъсирига тушиб қолмаслик тавсия этилган.

Идоранинг расмий ижтимоий тармоқларида ҳам мазкур огоҳлантириш юзасидан маълумот берилган.

    Бошқа янгиликлар

    “Умму Муҳаммад” тахаллусидаги шахсга оид огоҳлантириш берилди - Darakchi.uz