АсосийЖАМИЯТ

“Ўзбекгидроэнерго” Ўзбекистон тарихига оид китобларни Корея Миллий Ассамблеяси кутубхонасига тақдим этди

Тақдим этилган нашрлар Корея Миллий Ассамблеяси кутубхонасининг Марказий Осиё павильонидан жой олди.

'“Ўзбекгидроэнерго” Ўзбекистон тарихига оид китобларни Корея Миллий Ассамблеяси кутубхонасига тақдим этди'ning rasmi

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Ўзбекистон тарихи, маданияти ва бугунги тараққиётига бағишланган китоблар жамланмаси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси кутубхонасига тақдим этилди.

Корея Республикасига амалий ташриф доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Ўзбекистоннинг бой тарихи, миллий давлатчилиги, маданий мероси ва мамлакатнинг бугунги тараққиётига бағишланган китоблар жамланмаси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси кутубхонасига топширилди.

Жамланмадан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, мамлакат тарихи ва маданий меросига оид илмий-маърифий нашрлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг бугунги тараққиётини акс эттирувчи китоблар ўрин олган.

Тақдим этилган нашрлар Корея Миллий Ассамблеяси кутубхонасининг Марказий Осиё павильонидан жой олди. Улар кореялик китобхонлар, тадқиқотчилар, талабалар, олимлар ва хорижий меҳмонларга Ўзбекистон тарихи, маданияти ва бугунги ҳаёти ҳақида маълумот олиш имконини беради.

Маълум қилинишича, “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг Корея Республикасидаги ташрифи давомида гидроэнергетика соҳасида илғор тажрибани ўрганиш, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва касбий алоқаларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг тарихи ва маданий меросини хорижда тарғиб қилишга қаратилган ташаббуслар ҳам амалга оширилган.

Таъкидланишича, китоблар жамланмасининг Корея Миллий Ассамблеяси кутубхонасига тақдим этилиши Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар