1

Колумбияда “ўзга сайёралик” мумияси топилди

ДУНЁ 06.03.2024, 20:48
Колумбияда “ўзга сайёралик” мумияси топилди

Колумбияда ўзга сайёраликка ўхшаган ноодатий мумия топилди. Бу ҳақида Zamon.uz хабар берди.

Унинг чўзилган бош суяги, қия кўзлари ва ғайритабиий сондаги қовурғалари бор.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари мумия сирли чилилик "Атакама скелети" га ўхшашлигини таъкидлашди. Тахминан 15 см ҳажмдаги мумия 2003 йилда ташландиқ Ла Нория қишлоғида топилган. Шунингдек, у чўзилган бош суяги ва инсон учун одатий бўлмаган миқдордаги қовурғаларга эга эди. Фотосуратлар эълон қилингандан сўнг, мумия ўзга сайёралик ёки номаълум инсон зотига мансуб деган миш-мишлар тезда тарқала бошлади.

Мустақил экспертларнинг таъкидлашича, мумиянинг кўринадиган киндик ичакчаси бор ва тананинг ўзи инсон ҳомила қолдиқларига мос келади. Бошнинг тепа қисмидаги суяк «бўғими» қандайдир нуқсон борлигини кўрсатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1