1

Бутун дунёда уй-жой нархи ва уйсизлар сони ортиб бормоқда - БМТ

ДУНЁ 08.03.2024, 18:27
Бутун дунёда уй-жой нархи ва уйсизлар сони ортиб бормоқда - БМТ

Бутун дунёда уй-жой нархи ошиб, уйсизлар сони ортиб бормоқда, деди БМТ эксперти Женевада бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари кенгаши сессиясида. 

“Ижара тўловлар ошгани учун кўп одамлар ҳайдаб чиқарилмоқда, уйсизлар сони эса кўпайишда давом этмоқда. Шуни эслатиб ўтмоқчиманки, арзон нарх халқаро ҳуқуқда мустаҳкамланган муносиб уй-жой ҳуқуқининг асосий элементи ҳисобланади”, — деди Адекват уй-жой бўйича махсус маърузачи Балакришнан Ражагопал.

У давлатларни арзон уй-жой билан таъминлаш зарурлигини эслатиб ўтди. 2023 йил декабрь ойида Бош Ассамблея томонидан уйсизлар бўйича резолюция қабул қилинишини олқишлади. Унда халқаро ҳамжамият аъзолари “уйсизлик турли ёшдаги, турли иқтисодий, ижтимоий ва маданий гуруҳларга мансуб, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда яшовчи одамларга таъсир қилувчи глобал муаммо” эканлигини таъкидладилар.

Ражагопалнинг айтишича, ҳозирда ўта қашшоқлик бўйича махсус маърузачи билан қашшоқлик ва уйсизликни декриминаллаштириш бўйича ҳисобот устида ишламоқда. Шунингдек, ҳозирда Калифорниянинг Сан-Диего шаҳрида кўчиришга қарши кураш ва арзон уй-жой билан таъминлаш саъй-ҳаракатларини ўрганмоқчи.

Замонавий ва сўнгги ўн йилликлардаги можароларга тўхталар экан, Ражагопал ҳарбий амалиётлар чоғида уй-жойлар ва фуқаролик инфратузилмаси вайрон бўлишини қоралади.

У 2022 йилда тегишли уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш, аҳоли гавжум ҳудудларда портловчи моддалардан фойдаланишни тақиқлаш ва можароларда уй-жойларни вайрон қилишни инсониятга қарши жиноят сифатида тан олиш бўйича халқаро ҳаракатларга чақирувини такрорлади.

“Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар инсоният виждонини ларзага солмоқда. 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторидаги барча уй-жой фондининг 70 фоиздан ортиғи ва Ғазо секторининг шимолий қисмидаги 80 фоиздан ортиғи шикастланган ёки вайрон бўлди, 1,5 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди”, — деди Ражагопал.

БМТ эксперти
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1