1

Бир ойда онлайн-такси орқали қарийб 9 млн ташувлар амалга оширилди

ИҚТИСОДИЁТ 12.03.2024, 12:13
Бир ойда онлайн-такси орқали қарийб 9 млн ташувлар амалга оширилди

Такси хизматлари соҳасини легаллаштириш, расмий иш билан банд бўлмаган шахслар фаолиятларини қонунийлаштирган ҳолда даромадларини ва бу бозордаги айланмалар ҳисобини юритиш  бўйича бошланган ишлар йил сўнггига бориб ўзининг илк самарасини берди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистондаги энг оммалашган “Yandeks Go” хизмати 2023 йил декабрдан фаолиятини маҳаллийлаштириб, солиқ резидентига айланди. 

Бугунги кунда бозорнинг энг катта иштирокчилари Солиқ қўмитаси ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Натижада ушбу агрегаторлар орқали амалга оширилган такси хизматлари учун фиксал чек шакллантириш имконияти яратилди. 

Қайд этилишича, йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган фуқароларни расмий даромад манбайи шаклланиб, иқтисодий ҳаракатларда даромад тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олина бошланди (меҳнат стажи, ипотека, истеъмол кредитлари, товарларни бўлиб тўлаш...).

 2023 йил декабрь ойида онлайн-такси агрегаторлари орқали 4,4 млн ташувлар амалга оширилди. Йўловчи ташиш фаолияти 80,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан амалга оширилган. Жорий йил январ ойида қатновлар сони 5 млнга етди. Ташиш хизматлари 113,5 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан кўрсатилди.

Февраль ойида бу рақамлар янада ўсди. 2024 йил 1 март ҳолатига ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар томонидан жами кўрсатилган хизматлар сони 18,3 млндан ошди. Шундан 8,9 млнтаси февраль ойига тўғри келади. Энг юқори айланмага эга шахслар сони 8 446 та бўлиб, битта ҳайдовчига ўртача 8,5 млн сўмдан тўғри келган. 

Нақд ва нақдсиз ҳисоб-китобларда тўловларни фискаллаштириш бўйича ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида декабрь-февраль ойларида 9,7 млрд сўм бюджетга солиқлар тўланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1